Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамаси “Криминологик фаолиятни илмий таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ташкил этилган ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланган эди.
Мазкур қарор билан:
а) Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти тўғрисидаги низом:
Криминология институти фаолиятининг асссий йўналишлари, вазифалари ва функциялари;
Криминология институтининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Криминология институти фаолиятини ташкил этиш, мулки ва молиявий маблағлари;
Криминология институти ходим ва хизматчиларининг илмий фаолиятини баҳолаш тартиби;
б) Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш методикаси:
криминология соҳасида диссертация тадқиқотлари бажарилишини ташкил этиш;
криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш;
Криминология институтининг илмий таклифлари бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
“Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси” (i-indeks)HH юритиш тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
ЎзА