Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги “Тошёп” овул фуқаролар йиғинида “Yulduzcha-Mangit” нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият бошлади.
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 250 миллион сўмлик молиявий кўмаги билан мавжуд бинода капитал таъмирлаш ишлари бажарилиб, замонавий жиҳозланди. Болажонларнинг таълим-тарбияси учун зарур шароит яратилди. Айни пайтда муассасада 50 нафар кичкинтой тарбияланмоқда.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА