Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко бугун юртига жўнаб кетди. Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, ташриф дастурига мувофиқ Тошкент шаҳрида Олий даражада музокаралар ўтказилди. Унда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, ташриф доирасида қатор тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, ҳудудлар, ректорлар, тиббиёт ходимлари форумлари муваффақиятли ўтказилди.
Икром АВВАЛБОЕВ,
Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА