Яқинда сайланган Аргентина Президенти Хавьер Милей Вашингтонда америкалик давлат мулозимлари билан учрашиб, мамлакатнинг ташқи сиёсати Ғарбдан мўлжал олишини маълум қилди, деб ёзди ушбу давлат раҳбари матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан билан учрашувда Америка янги ҳукумат билан барча йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган.
19 ноябрь куни Аргентинада президент сайловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. “Эркин ҳаракатланиш” ўнгчилар коалицияси номзоди, либертарианчи депутат Милей рақиби, иқтисодиёт вазири Серхио Масс устидан ғалаба қозонди.
Хавьер ўз чиқишларида бир неча бор Бразилия, Хитой ва Россия билан давлатлараро муносабатни ривожлантириш нияти йўқлигини таъкидлаган. У Исроил ва АҚШ Аргентинанинг устувор иттифоқчилари эканини такрорлаган.