![](https://cdn.uza.uz/2023/11/17/05/21/vcWE4MfNK7HYPaCu4zojerShCkMXqOvn_front.jpg)
Эртага пойтахтимиз Тошкентда соврин жамғармаси 600 миллион сўмдан иборат III “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал босқичи бошланади.
Мамлакатимиз ёшларининг интеллектуал салоҳиятини оширишда муҳим мусобақа бўлган мазкур турнирда иштирок этиш учун шахмат оламининг таниқли вакиллари — жаҳон чемпионлари Владимир Крамник ҳамда Хоу Ифан Тошкентга етиб келди.
![](https://cdn.uza.uz/2023/11/17/05/21/D6H3K7NCgDxeU4UV9p7rIeQiiGNvjNeG_front.jpg)
Эслатиб ўтамиз, Владимир Крамник 14-жаҳон чемпиони саналса, хитойлик Хоу Ифан аёллар ўртасида тўрт карра жаҳон чемпиони, жамоавий мусобақаларда эса уч марта дунё биринчилиги ғолиблигига эришган.
![](https://cdn.uza.uz/2023/11/17/05/21/UJLHckx7CuoGWOF0Q4aVvBfwQaOQEVSP_front.jpg)
19 ноябрга қадар давом этадиган III “Заковат-Гамбит” шахмат турнири давомида ҳар иккала номдор шахматчи мусобақа иштирокчилари учуни мастер-класс сабоқларини ўтказишади.
Т.Рўзиев,
ЎзА