Дзюдо: Осиё чемпионатида 24та медаль – олтинлари кумушидан кўп

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколар берувчи Осиё чемпионати ниҳоясига етди. 
Осиёнинг 20дан ортиқ мамлакатидан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этган мусобақада 33 нафар спортчиси билан қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси якунда 24та медаль билан тақдирланишга муваффақ бўлишди. Эътиборли жиҳати, қўлга киритилган медалларнинг олтинлари кумушидан кўра кўпроқ бўлди…
Ёшлар ўртасида
Олтин медаллар: Г.Муротбоева, Б.Омандавлатов, Х.Камолдинова, Н.Йўлдошева, Ш.Пўлатов.
Кумуш медаллар: Д.Йўлдошев, А.Юсупов.
Бронза медаллар: Д.Келдиёрова, О.Нўъмонов, Ю.Нормаматов, Ю.Тўрақулов, И.Агажонова.
Ўсмирлар ўртасида
Олтин медаллар: С.Қадамбоева, Н.Ермагамбетова, Б.Шарифжонов.
Кумуш медаллар: Ш.Қурбонова, М.Очилов, Ж.Назаров, А.Абдулазизов, Ф.Холмуродова.
Бронза медаллар: О.Ўринбоев, Ф.Турсунбоева, Т.Эркинов, Ш.Умирзоқов.

 

ЎзА