Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъуллари иштирокида “Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш масаласи қандай ҳал этиляпти?» мавзусида ўтказилган овозли чатда шу ва бошқа саволларга жавоб берилди.

– Ярмаркаларда бўш иш ўринлари кўрсатилади. Ярмарка давомида ишга тўғридан тўғри жойлашганлар ёки йўлланмалар олиб, ярмарка тугаганидан сўнг ишга жойлашадиган ёшлар кўп учрайди. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йилдаги топшириқларига асосан олий таълим муассасаларида карьера марказлари ташкил этилди. Ушбу марказлар орқали талабалар ишга жойлаштиришга йўналтирилмоқда, –деди  Баҳримурод Жўрақулов.

Айгул Фарҳодова: Қорақалпоғистон республикасидан мурожаат қиляпман. Синглим олий таълим муассасасини битириб, ишга жойлашиш учун кўплаб ташкилотларга мурожаат қилди. Ундан 3 йиллик стаж талаб қилишяпти. Шу тўғрими?

– Олий таълим муассасаларини тугатган ёшларни ишга қабул қилишда дастлабки синов бўлиши мумкин эмас. Бу янги таҳрирдаги меҳнат кодексида ҳам қатъий белгиланган. Уларни 3 йилгача синов муддати билан ишга қабул қилиш деган талаб ҳам йўқ. Ишга қабул қилишда улардан стаж талаб қилиш мумкин эмас, – деди Бегзод Олимов.

Н.Раҳмонова,

Ё.Мелибоев (видео), ЎзА