НАТО Европа ва Шимолий Америка давлатларининг бирлашмаси бўлиб қолади ва Осиё давлатларини ўз сафига қабул қилмайди. Бу ҳақда “The Washington Post” газетасига берган интервьюда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг баёнот берган.

Бош котиб Альянс ва Хитой ўртасида можаро юзага келиши мумкин бўлган саволга жавоб берар экан, у Тайвань ва унинг атрофидаги зиддият “жиддий оқибатларга олиб келади”, деган.

Унинг сўзларига кўра, контейнер юклари ва кемаларнинг ярми Тайвань бўғози орқали ўтади, шунингдек, орол “дунёдаги барча ярим ўтказгичларнинг салмоқли қисмини” ишлаб чиқаради.

“Тайвандаги можаронинг иқтисодий ва савдо оқибатлари жуда катта бўлади. Кейин, албатта, ҳарбий зиддият НАТО ва унинг иттифоқчилари учун ҳам ўз таъсирини ўтказади”, деб қўшимча қилган Столтенберг.

ЎзА