ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида тажрибали рассом Aбдулла Ражабов таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан ижодкорнинг “Замон нафаси” номли бадиий кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмада рассомнинг тасвирий санъатнинг турли жанрларида яратган жами 30 дан ортиқ энг сара асари ўрин олган.
Кўргазманинг очилиш маросимида сўз олганлар рассомнинг ҳаёт йўли, тасвирий санъат соҳасида қўлга киритган муваффақиятлари ва ижодкор сифатида ўзига хос ижодий услуби тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, ижодкор асарлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Мўйқалам соҳибининг кўргазмада намойиш этилаётган «Куз эртаги», «Дастурхонга марҳамат», «Қўрғошин қалъа», «Суҳбат», «Ўлкамизда куз» номли асарлари айниқса, барчада катта таассурот қолдирди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА