Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар кадрлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Мақсад маъмурий ислоҳотлар шароитида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар кадрларининг назарий ва амалий билимларини ошириш ҳамда жамоада самарали ишлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.

Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бошқармалар (бош бошқармалар) раҳбарлари иштирок этган ўқувнинг очилиш маросимида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Ҳасанов, соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов иштирок этиб, соҳадаги ислоҳотлар, ечимини кутаётган муаммолар, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган комплекс ўрганиш натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Тингловчилар икки кунлик махсус дастур давомида бошқарувга оид кўникмалари ва касбий билимларини оширади. Тизимдаги долзарб муаммолар муҳокама этилади. Тўпланган тажрибалар билан ўртоқлашилиб, ечимлар таклиф қилинади.

М.Қосимова,  

ЎзА