Май ойининг охирига қадар Транспорт вазирлиги томонидан жамоат транспорти воситаларларида қатновчи йўловчилар учун тўлов таърифлари ўзгаради. Яъни кутилаётган таъриф режасига кўра, жамоат транспорт воситаларида қатнаш учун йўлкиранинг бир марталик нархи 2000 сўм, банк ва транспорт карталари, мобиль иловалар орқали тўлов қилувчи йўловчилар учун эса 1600 сўмга ўзгаради. Шунингдек, бир транспорт туридан иккинчи, учинчи ва тўртинчи маротаба фойдаланган йўловчилар учун эса қулай имтиёзлар берилмоқда.

М.Эшмирзаева, Н.Абдувоитов, ЎзА