Меҳнат кодексига ишланмайдиган байрам кунлари қаторига Депутатлар 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ишланмайдиган байрам куни сифатида белгилашга оид қонун лойиҳасини қабул қилди.

Президентимизнинг 2022 йил 11 ноябрдаги Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва аъзоларига йўлланган байрам табригида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига меҳнаткашлар байрами, умумхалқ байрами мақомини бериш ва ушбу кунни дам олиш куни деб белгилаш таклиф этилган эди.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ушбу қонун лойиҳаси бугун қонунчилик палатасида 2 ўқишда қабул қилиниб  Сенатга юборилди.

Ушбу қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентига имзолаш ва эълон қилиш учун юборилади. Шундан сўнггина қонун кучга кирган ҳисобланади.

Маълумот учун, амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ Ўзбекистонда «ишланмайдиган байрам саналар»и сони 9та бўлиб, бу ўнинчиси бўлиши мумкин.

Шаҳноза Тоштемирова, Нозимбек Мардонов (видео), ЎзА