Хитойнинг TikTok иловаси Британия парламентидаги барча қурилмаларда, шунингдек, ўз тармоғида ҳам блокланади, деб хабар тарқатмоқда Sky News телеканали мамлакат парламенти вакилига таяниб.

“Ҳукумат қурилмаларида TikTok тақиқлангандан кейин, жамоатчилик палаталари ва лордлар палатаси комиссиялари парламентнинг барча қурилмаларида TikTok иловасини блоклашга қарор қилди”, – дейилади телеканал тарқатган хабарда.

Парламент вакилининг таъкидлашича, “парламент учун киберхавфсизлик асосий устуворлик касб этади”.

Ўтган ҳафта вазирлар маҳкамаси ишлари бўйича вазир Оливер Доуден мансабдорларнинг хизмат телефонларида TikTok тақиқлангани ҳақида маълум қилганди.

ХХР элчихонаси ушбу қарорни сиёсий мақсадларга эгалигини таъкидлади.

Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли бўлган TikTok иловаси 2018 йилда қисқа видеолар олиш ва кўриш учун ишга туширилган. TikTok бош директори Чжоу Шоуцзининг таъкидлашича, АҚШда ушбу ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчилари 100 миллион кишидан ошади.