Қирғиз Республикаси ҳукумати мамлакатдан қимматбаҳо металл ва таркибида шундай модда бўлган маҳсулотларни олиб чиқишга олти ойлик чеклов жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар қилди.

“Вазирлар Маҳкамаси мажлисида олти ой муддатга қимматбаҳо металл ва таркибида қимматбаҳо металл бўлган товарларни республика ҳудудидан олиб чиқишга миқдорий чеклов жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, — дейилади хабарда.

Мазкур ҳужжат заргарлик саноати фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тегишли хом ашёдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш ривожига кўмаклашишга қаратилган.

ЎзА