ХХР ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг 20-22 март кунларига мўлжалланган сафарини “тинчлик ташрифи”, деб атади.

“Синьхуа” агентлиги деган “Пекин Украинадаги инқирозни ҳал қилишда конструктив роль ўйнаш ниятида” сўзидан иқтибос келтиради. Хитой дипломатининг аниқлик киритишича, Пекин ва Москва ҳеч қандай учинчи томонга қаратилмаган ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида. Унинг эслатишича, Хитой ва Россия иттифоқ тузишга интилмаяпти ва бошқа давлатлар билан қарма-қаршиликнинг кучайишини истамайди.

Вэньбинь, шунингдек, Хитой ва Россия “халқаро муносабатларни демократлаштиришга кўмаклашаётганини” ва “глобал бошқарув тизимини такомиллаштириш орқали глобал тараққиётга ҳисса қўшишини” таъкидлади. Бўлажак ташриф чоғида икки давлат етакчилари “муҳим глобал ва минтақавий” масалаларни батафсил муҳокама қилишади.

Хитойлик дипломат халқаро майдонда беқарорлик кучайиб бораётган бир шароитда Москва ва Пекин муносабатлари “икки томонлама форматдан анча узоқда катта аҳамиятга ва таъсирга эга” эканини таъкидлади.

 

ЎзА