Бу ҳақда жума куни расмий «Нейтральный Туркменистан” газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, мазкур тартиб энг аввало, узоқ меҳнат сафарида бўлган ёки меҳнат таътилига чиққан, шунингдек, у ёки бу сабабларга кўра, 26 мартда сайлов участкасига келолмайдиган фуқаролар учун кўзда тутилган.

Туркманистонда сайловлар ва референдумлар ўтказиш бўйича Марказий комиссия маълумотларига кўра, сайловолди кампаниясининг барча босқичи миллий қонунчиликка ҳамда халқаро даражада қабул қилинган умумий миёрларга мувофиқ ўз вақтида ташкил этилган.

Мамлакатдаги 2 минг 644 та сайлов участкасининг барчаси овоз беришга тайёр ҳолга келтирилган, қолаверса,

Туркманистоннинг хорижий мамлакатлардаги миссияларида ташкил этилган 42 та сайлов участкаси овоз берувчиларни кутмоқда. Туркманистонда парламент сайловлари 26 мартга белгиланган.