Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари икки давлат чегарасидаги баҳсли участкалар бўйича музокараларнинг навбатдаги даврасини якунлади. Пайшанба куни Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати ушбу хабарни тарқатди.
«2023 йил 10 дан 16 мартгача Душанбе шаҳрида томонлар эришган шартномага кўра, Қирғизистон Республика билан Тожикистон Республикаси топографик ишчи гуруҳларининг икки давлат чегараларини делимитация ва демаркациялаш бўйича навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди», – дейилади хабарда.
Матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, учрашув якунлари бўйича “тегишли протокол” имзоланган. Ҳужжатнинг бандлари очиқланмаган.
“Навбатдаги учрашув Қирғизистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтади”, – дейилади Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Қирғизистон билан Тожикистон давлат чегаралари узунлиги тахминан 980 километрни ташкил этади. Чегараларни делимитация қилиш бўйича музокаралар 2002 йил декабрь ойидан буён давом этмоқда. Ҳозиргача чегараларнинг учдан икки қисми аниқлаб олинган, қолган қисми баҳсли бўлиб турибди.