Малави ҳукумати Африка жанубига иккинчи бор ёпирилган “Фредди” тропик циклони туфайли қурбон бўлганлар сони 270 кишига етганини тасдиқлади.
Бу ҳақда 15 март куни Reuters агентлиги хабар тарқатди.
Хабарда келтирилишича, табиий офатдан 707 киши жабр кўрган, 41 киши бедарак кетган. Африканинг бир нечта мамлакатларида ҳамон кучли жала давом этмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, қурбонлар сони аниқланмоқда, уларнинг сони 300 кишига етиши мумкин.
Аввалроқ табиий офат туфайли Малави ва Мозамбекда 15 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатилган эди.