Пайшанба куни юзлаб йўловчилар Гонконг халқаро аэропортида туриб қолган. Ҳодисага компьютер тизимида носозлик сабаб бўлди, деб хабар бермоқда South China Morning Post нашри.

Хабарда айтилишича, носозлик пайшанба куни эрта тонгда рўй берган. Натижада йўловчиларни рўйхатга олиш тўхтаб қолган.  

Нашрнинг аниқлик киритишича, носозлик асосан Гонконгдаги етакчи авиаташувчи ҳисобланган Cathay Pacific Airways компаниясига кўп зарар етказган.  Нанкин, Тайбэй ва Бангкок йўналишидаги  парвозлар маълум муддатга қолдирилган.