Бироқ давлат раҳбарларидан ким саммитда қатнашиши ҳақида гапиришга ҳали эрта, деб маълумот берган G20 бўйича ҳиндистонлик масъул Амитабх Кант.

“Расмий таклифлар жўнатилган, бироқ кимлар таклифни қабул қилгани ҳақида гапиришга ҳали эрта”, – деган Кант журналистлар учун махсус уюштирилган брифингда.

Кантнинг таъкидлашича, G20 тадбирларига келиш учун йигирмата мамлакатдан жами 43 та иштирокчи таклиф қилинган. Уларнинг тўққиз нафари махсус таклиф этилган давлат раҳбарлари ва Халқаро ташкилотлар вакилларидир.

“Катта йигирматалик” саммитига раислик қилишни Ҳиндистон ўтган йилнинг 1 декабрида қабул қилиб олган эди. Нью-Деҳли раислиги давомида йигирматалик доирасида 200 дан ортиқ учрашувларни ташкил этиши керак. G20 етакчилари саммити шу йил 9-10 сентябрь кунлари Ҳиндистон пойтахтида бўлиб ўтади. Шундан кейин раислик Бразилияга ўтади.