Куни кеча АҚШда бир нечта банк банкротга учрагани маълум қилинди. Сенатор-демократ Элизабет Уоррен бунга Федерал захира тизими (ФЗТ) директори Жером Пауэлл айбдор эканини таъкидлади.

“ФЗТ раисининг ҳаракати ушбу банкларнинг синишига тўғридан-тўғри таъсир қилди”, – деб ёзди Уоррен ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Аввалроқ Silvergate, Silicon Valley Bank ва Signature Bank фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабар тарқалган эди. SVB банкининг синиши АҚШда 2008 йилда рўй берган инқироздан кейинги энг йирик банкротлик ҳолатидир. SVB банкининг хонавайрон бўлишига АҚШ Федерал захирасининг дисконт ставкаси оширилгани сабаб бўлгани, бу эса кўплаб молия институтларининг балансидаги активлар қадрсизланиб кетишига олиб келгани айтилмоқда. Шундан кейин АҚШ ҳукумати банкларни қўллаб-қувватлаш чораларини эълон қилган.