ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “International Tashkent Hotel” меҳмонхонасида “World Expo” масъулияти чекланган жамияти томонидан халқаро таълим кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада дунёнинг 19 та мамлакатидан нуфузли университет ва ўқув муассасалари, мамлакатимизда фаолият юритаётган 15 та халқаро олий ўқув юрти ва ўқув муассасаси иштирок этмоқда.

Икки кун давом этадиган кўргазмада иштирокчилар мамлакатимиз ҳамда дунёнинг етакчи таълим муассасаларида мавжуд мутахассислик йўналишлари, ёшлар учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишмоқда.

Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА