Туркиянинг Кахраманмараш шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этган эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Анқара шаҳрига олиб келинди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси кўмаги билан жараён муваффақиятли ўтказилди.

Ҳозирда барча ҳамюртларимизнинг саломатлиги яхши. Режага мувофиқ, улар даставвал Туркия пойтахтидан Истанбул шаҳрига йўл олишади ва у ердан Тошкентга қайтиб келишади.

Хабарда айтилишича, кеча Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев Дилшод Мансуров бош мураббийлигидаги ёшлар терма жамоасини мамлакатимизга олиб келиш учун Истанбулга жўнаб кетган эди.

Бугун, 7 февраль куни спортчи ва мураббийларимиз Тошкентга қайтиб келишади.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА