Бугун эрталаб Хитой раҳбари Си Цзиньпин “G20” саммити доирасида Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашди.
«Синьхуа» агентлиги хабар беришича, Си Цзиньпин сўнгги уч йил ичида томонлар яқин муносабатни қўллаб-қувватлагани боис, Хитой-Франция алоқалари ривожланиши ижобий суръатни сақлаб қолгани ва икки мамлакат ҳамкорликда самарали ютуқларга эришганини қайд қилган.
«Хитой Франция ва Европа Иттифоқи билан узоқ муддатли муносабатнинг жадал ривожланиши тўғри йўлдан бориши, дунёга барқарорлик ҳамда ижобий энергия бахш этиши учун мустақиллик, очиқлик ва ҳамкорлик руҳини ушлаб туришлари керак», – деди Си Цзиньпин.