Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар ҳамда ўқувчи-ёшлар учун қишки таътил шу йилнинг 25 декабрь кунидан 2022 йилнинг 10 январигача этиб белгиланди. Мазкур таътил даврида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни институтнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Қувондиқ Қодиров очди ва олиб борди.
Йиғилишда институтнинг ёшлар тарбиясига масъул ходимлари – факультетларнинг декан муовинлари, ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти етакчиси, Талабалар Кенгаши раислари, тьюторлар ҳамда психолог ва педагог-тарбиячилар иштирок этишди.
Йиғилиш давомида:
– таътил даврида тасдиқланган режа асосида талабалар билан маънавий-маърифий соҳадаги фаолиятни улуксиз давом эттириш;
– ёшлар орасида ҳар хил жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари профилактикасини кучайтириш ва уларнинг ота-оналари билан доимий алоқада бўлиш;
– таътил давомида Президент Ш.Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» китоби асосида «Ватаним истиқболига ўз ҳиссамни қўшаман» мавзусидаги мақолалар танловини ташкил қилиш;
– таътил даврида «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган мақолалар, иншолар, расмлар, қўшиқлар ва видеороликлар танловларини онлайн тарзда ташкил қилиш ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича факультет ғолиблари рўйхатини 12 январь куни институт ишчи гуруҳига топшириш;
– таътил даврида Талабалар турар жойида қоладиган туркманистонлик ва қозоғистонлик хорижий талабалар ҳолидан доимий хабардор бўлиш каби муҳим масалалар кўриб чиқилди ва вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда иштирок этган масъуллар билан биргаликда кўрилган масалаларнинг тизимли равишда амалга ошириш механизмлари ҳам келишиб олинди.
Ислам Матеков,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.