Қорақалпоғистонда Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Сарез кўли тўғонининг ўпирилиши оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятда маҳаллий аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машқлари давом этмоқда.

Ўқув машқларининг иккинчи куни Хўжайли тумани “Саманкўл” овул фуқаролар йиғинида кўчириладиган аҳолини йиғиш, “Хўжайли” темирйўл бекатида аҳолини ва моддий бойликларни темирйўл ёрдамида кўчириш, туманнинг марказий ўйингоҳида кўчиб келган аҳолини қабул қилиш бўйича ўқув машқлари бўлиб ўтди.

Шунингдек, шу куни Нукус шаҳридаги Ашшикўл ҳудудида сув тошқини сабабли юзага келган вайрона оқибатлари, санитария-эпидемиологик ҳолатларни бартараф этиш, қутқарув ва тиклаш ишларини амалга ошириш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш сингари махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА