“Меридиан”, “Нео”, “Мерлион”, “Лас Вегас”, “Милан” хоразмлик сайёҳлар хизматида

2017 йилнинг декабрь ойидан бошлаб хоразмликлар учун Қорақалпоғистон бўйлаб саёҳат қилиш лойиҳаси иш бошлади. 26 декабрь куни навбатдаги сайёҳлар гуруҳи йўлга чиқди. Янги йўналишдаги саёҳатлар март ойига қадар давом этиб, бир кунлик ва икки кунлик турлар мавжуд.

Қорақалпоғистондаги етакчи туроператорлар сайёҳларга арзонлаштирилган нархларда меҳмонхона ва автотранспорт хизматлари таклиф этмоқда. Ҳудуддаги “Меридиан”, “Нео”, “Карат”, “Сардоба”, “Элита”, “Мерлион”, “Лас Вегас”, “Армада”, “Милан” сингари кафе ва ресторанлар улар хизматда.

Тур давомида сайёҳлар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи, Хўжайли туманидаги Маздахкан мажмуаси, “Тупроққалъа” ва “Элликқалъа” археологик ёдгорликлари бўйлаб экскурсияга таклиф этилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм лойиҳаси доирасида шу пайтга қадар минглаб ҳамюртларимизнинг Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларига саёҳатлари ташкил этилди.

 

ЎзА