«Атлетико» жамоаси Испания Ла лигаси 15-тури доирасида «Реал Сосьедад» клуби устидан 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Ушбу ғалаба Диего Симеоне учун мадридликлар бошқарувидаги 300-ғалабаси бўлди.

300- ғалаба учун аргентиналик мутахассисга 499 та ўйин керак бўлди ва у Ла лигада қисқа вақт ичида шундай ғалабага эришган тарихдаги иккинчи мураббийга айланди. Бундай натижани илк бор «Реал» устози Мигель Муньос қайд этган эди.

Маълумот учун, Симеоне «Атлетико»ни 2011 йилдан буён бошқариб келмоқда. Мадрид клуби мазкур мураббий қўл остида жами 7 та совринга эришган.