“АҚШда “Шимолий оқим-2” газ тармоғини тўхтатиб қолиш учун етарлича самарали восита ва имконлар йўқ”, деди болгар сиёсатчиси, иқтисод фанлари доктори Нина Дюлгерова “Труд” газетасига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига қараганда, газ қувурларнинг ётқизилиши ўз якунига етказилади. “Америкаликлар эса, муқобил вариант тақдим этолмасликлари туфайли бу борада кучсиз бўлиб қолади”, деди таҳлилчи.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Россия президенти Владимир Путин 17 ноябрда “Шимолий оқим-2” қурилиши якунига етказилишига ишончи комил эканини айтганди.