Ялпи мажлисда сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқди. Мазкур масала бўйича Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорлари ҳам тасдиқланди.

Парламент юқори палатасининг ўнинчи ялпи мажлисида 21 та масала, шу жумладан, 14 та қонун кўриб чиқилди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.