Бу ҳақда “Ўзбеккино” МА Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Маданий мерос конгресси доирасидаги Миллий кинематография ижодий кунида тантанали равишда эълон қилди. Конгресснинг барча иштирокчилари ва меҳмонлар мазкур хабарни илиқ кутиб олди.

Тошкент халқаро фестивали илк бор 1968 йилда ташкил этилган бўлиб, унда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларидан саралаб олинган фильмлар қабул қилинган.

Тадбирда киноижодкорлар ва мутахассисларнинг “Ўзбеккино” МА билан ҳамкорликдаги халқаро кинолойиҳалари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.

Ўзбек миллий кинематографиясига оид яна бир муҳим воқеа: “Ўзбеккино” МА томонидан россиялик таниқли телебошловчи ва продюсер Валдис Пельш ва маҳоратли режиссёр Джаник Файзиев билан ҳамкорлик тўғрисида  меморандум имзоланди.

ЎзА