Бу ҳақда Маданий мерос конгрессининг миллий кинематографияга бағишланган учинчи кунида маълум қилинди. Шунингдек, Бутунроссия кинематография институти ректори Владимир Малышев ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов биргаликда видеоалоқага чиқиб, конгресс иштирокчиларига ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди.
Тадбир аввалида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовлар сўзга чиқишди. Конгресснинг Миллий кинематографияга бағишланган куни давомида хорижий меҳмонлар – Валдис Пельш, Джаник Файзиевларнинг «Ўзбеккино» билан ҳамкорликдаги лойиҳаларининг тақдимоти, ижодий учрашувлар, фотокўргазма ҳам «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми премьераси бўлиб ўтиши режалаштирилган.
ЎзА