«Казавтожол» миллий компанияси бошқарув раиси Улан Алипов «Казинформ» агентлигига шу ҳақда маълум қилган.
«Ўтган йили тўлов жорий қилиш учун инвестицион танлов ўтказдик. Танловда Computer Vision Technologies ташкилоти ғолиб бўлди. Қўшма консорциум ташкил қилинди, Тайван компанияси маслаҳатчи сифатида иштирок этишини билдирди ва улар 11 минг километрлик йўлни пуллик қилишни режалаштирмоқда.
«Бу йил 5,8 минг километрдан иборат 13 участка пуллик бўлади», – деди Улан Алипов журналистларга.
Спикернинг таъкидлашича, қурилиш муҳандислик ишлари якунига етган, айрим участкалар пуллик режимга ўтказилган.
«Айни пайтда қолган участкаларни техник жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. 2021 йил март-апрель ойларида барча участкалардан тўлиқ фойдаланиш бошланади. Бу ерда асосий муаммо хавфсизликни таъминлаш. Бизда йўлларни соз ҳолатда сақлаш учун етарлича маблағ етишмайди. Ушбу етишмоқчиликни йўлларни пуллик қилиш ҳисобига тўлдирмоқчимиз, дунё тажрибаси шундай», – дея қўшимча қилган Улан Алипов.