Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга бир ҳафталик муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини тушириш масаласини ҳал қилишни топширди.
“ТАСС” хабарига кўра, давлат раҳбари иқтисодий масалаларга бағишланган йиғилишда иқтисодий тараққиёт вазирини асосий озиқ-овқат турларининг нархига оид “тажрибалар” бўйича танқид қилган.
“Россияликлар асосий озиқ-овқат маҳсулотларини олишга пул йўқлиги сабаб ўзларини чекламоқда. Бу ҳазил гап эмас. Ишсизлик даражаси ошиб, даромадлар камайиб бораётган шароитда озиқ-овқат нархи ошмоқда. Сиз эса, бу ерда эртак айтаяпсиз”, деди Путин соҳа вазирининг ҳисоботига изоҳ бера туриб.