Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги “To’rtko’l shisha idishlari” масъулияти чекланган жамияти 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда бу ерда 200 дан зиёд киши иш билан таъминланган.

Корхонага Хитойдан келтирилган замонавий дастгоҳлар бир йилда 13 минг 200 тонна озиқ-овқат ва фармацевтика шиша қадоқлаш маҳсулотлари (стеклотара) ишлаб чиқариш имконини бермоқда. Ҳозирда бу ерда 20 турдаги шиша банка ва бутилка тайёрлаш йўлга қўйилган. Тайёр маҳсулот ички бозор билан бирга Россия Федерацияси, Туркманистон, Грузия, Қирғизистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Корхонада, шунингдек, 2021 йилдан флоат ойнасини ишлаб чиқариш ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу мақсад учун қарийб 33 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши режалаштирилган. Натижада қўшимча 200 иш ўрни яратилади.

 

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА