Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги “To’rtk’l Kunjuti” масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, экспорт қилиш, улгуржи ва чакана савдо фаолияти билан шуғулланади.
Ушбу жамият қошидаги кунжутни қайта ишлаш корхонасида Туркиядан олиб келинган замонавий ускуналар ўрнатилган.
Бу ерда қайта ишлов берилган сифатли маҳсулотлар ички бозор билан бир қаторда Туркия, Ироқ, Шотландия, Озарбайжон, Иордания, Қирғизистон, Афғонистон ва Россия давлатларига экспорт қилинмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА