Бугун мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган ушбу тизим фаолиятга янгича ёндашув, ўзгаришлар ва ислоҳотлар жараёни кечмоқда. Боиси, Ватанимизнинг эртанги тақдири, истиқболи ўқувчи-ёшларнинг  билими, таълим-тарбияси ва эгаллаётган касб-корига боғлиқ.

Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш мақсадида, Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг қабул қилиниши таълим-тарбия ва илм-фан тараққиётига бирламчи эътибор қаратилаётганининг ёрқин намунаси бўлди.

Фармонда таълим сифатини ошириш, илм-фанни ривожлантириш, битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, педагог ходимлар ва олимларнинг фаолият юритиши учун шарт-шароитлар яратиш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор истиқболли вазифалар белгиланган. Шунингдек,  Фармон ва қарорда ҳозирги муаммоларни ҳал қиладиган, яқин беш йилда натижасини кӯрсатадиган ва тараққиёт даражасини белгилаб берадиган мақсадлар қамраб олинган.

Жумладан, Фармонда узоқ йиллар давомида педагогларнинг оғриқли нуқтасига айланган, обрўсига рахна солаётган омилларни бартараф этиш, жамиятда ўқитувчининг обрӯ-этиборини ва мақомини кӯтариш, ӯқув дастурлари ва методикасини тӯлиқ қайта кӯриб чиқиш, мактабни таълимнинг кейинги босқишлари билан узвий боғлаш, педагог ходимларнинг ойлик маошини кескин ошириш, ортиқча қоғозбозликлардан халос этиш, ӯз устида кӯпроқ ишлаши учун шароит яратиш ва шуни рағбатлантириш, мактаб инфратузилмаси ва ундаги маънавий муҳитни яхшилаш каби масалаларнинг ечимлари аниқ белгилаб берилди.

Энг асосийси, жойлардаги раҳбарларининг, шунингдек, маҳаллий кенгашларнинг ушбу муҳим масалаларга яндашуви ва этиборини тубдан ӯзгартириш, уларнинг маъсулияти, жавобгарлиги ва ҳисобдорлиги механизмлари киритилмоқда. Яъни, Давлатимиз раҳбари авалло мактаблардаги ӯқув юкламалар ва дарслар сонини қайта кӯриб чиқиш, ӯқувчиларни фақат ёдлашга эмас, балки фикирлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.

Хаммамизга маълумки, айрим ҳолларда мактабларда ўқувчиларни ёдлашга ўргатадиган методика билан фаолият юритилади. Тан олиш керак, бу эса кутилган натижани бермайди. Эндиликда фарзандларимизни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарур. Бу борада Финляндия тажрибасини олиш мақсадга мувофиқлиги кӯзда тутилган. Ушбу мамлакат умумий саводхонлик, табиий фанлар ва математика бўйича дунёда энг илғорлардан бири саналади. Хусусан, ӯқувчилар ўқитувчи билан бирга фикрлайди, ундан фикрлаш, тасаввур қилиш, аниқ ечим топиш бўйича мотивация олади, қолаверса, саводхонлик ҳам юқори. – Мактабда ӯқитиш методикаси ӯзгармаса, таълим сифати ҳам, мазмуни ҳам, муҳит ҳам ӯзгармайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Фармоннинг тарихийлиги ҳамда узвийлиги шундаки, унда биринчи марта таълим тизимига жамиятнинг ҳар бир аъзоси масъул этиб белгиланганидир. Президент фармонида ана шу узвийликни таъминлаш бўйича чуқур ўйланган вазифалар белгилаб берилган. Масалан, Фармонда мактабларда замонавий бошқарувни жорий қилиш масалаларига ҳам тӯхталиб ӯтилди. Энди мактаб директорларини лавозимга тайинлаш бевосита маҳаллий кенгашлар билан келишилган ҳолда, танлов асосида амалга оширилади. Ҳар бир номзод мактабнинг кӯрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бӯйича ӯз дастури билан танловда иштирок этади ва ҳар йили кенгашлар олдида ҳисобот беради. Бундан асосий мақсад – мактабларнинг самарали фаолиятини ташкил этиш, директорлар ишига ноқонуний аралашувлар ва кадрлар қонимсизлигига барҳам бериш.

Яна бир муҳим жиҳат. Фармонда ҳар бир мактаб рейтингини ҳамда шу асосда таълим сифати бӯйича туман, шаҳар ва вилоятлар рейтингини ишлаб чиқиш зарурлиги кӯзда тутилган. Рейтинг натижаларига қараб, мактаб директорлари ва ӯринбосарлари, ӯқитувчилар, ҳокимлар ва уларнинг таълим бӯйича маслаҳатчилари фаолиятига баҳо берилади.

Мактабларни таъмирлаш, ободонлаштириш, иситиш каби хӯжалик масалаларига ҳокимларнинг шахсан масъуллиги белгиланган. Шунингдек, олий ӯқув юртига кира олмаган битирувчиларни муайян касб-ҳунар ёки тадбиркорликка жалб этиш муҳим.

Шу боис, келгуси йилдан бошлаб 7-синфдан уғил-қизларнинг касбга қизиқишларини аниқлаш ва босқичма-босқич касбга йўналтириш амалиёти жорий қилиниши белгиланди. Ҳудуддаги саноат, қишлоқ хӯжалиги ва хизмат кӯрсатиш корхоналари мактабларга бириктирилади.

Туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида бир марталик рағбатлантирилади. Шу билан бирга, халқ таълими бўлими мудирлари ва методистларига, умумтаълим муассасалари директорларига ҳамда туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар илғор ӯқитувчисига касаба уюшмалари ҳисобидан ҳар йили санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилиши назарда тутилган.

Умуман олганда, ҳар биримиз Давлатимиз раҳбарининг Фармонида белгиланган ҳаётий вазифалар ижросини биргаликда бажариш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Ишонамизки, бу ислоҳотлар албатта ўз самарасини беради ва таълим сифати янги босқичга кўтарилади.

 

Мухтор ИБРАГИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари

қўмитаси аъзоси

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги