Хўжайли тумани ҳокими Женис Ермашев ғояси асосида «Хўжайли оқшоми» номли романтик асар яратилди.

Асарни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ўқитувчиси, кўплаб халқаро танловлар ғолиби Аяпберген Отегенов басталаган ва ижро этган.

Ж.Ермашев шунингдек, туман тарихига бағишланган «Антакия гўзали» номли либретто яратилаётганини, лекин, пандемия сабабли ишлар вақтинча тўхтатилиб қўйилганини таъкидлади.

“Антакия” – Хўжайлининг қадимий номи. 2400 йилдан ортиқ тарихи бор Хўжайли Миздакхан, Гауир номлари билан ҳам машҳур бўлган. Хўжайли номи эса XVII асрда пайдо бўлган.

Араб географи ал-Мақдисийнинг 985 йилда ёзиб қолдирган маълумотига кўра, Миздакхан (Хўжайли) Хоразмдаги энг катта 3 та шаҳарнинг бири ва 12 минг феодал қалъаларининг марказий шаҳри бўлган.

Эслатиб ўтамиз, туман ҳокими ташаббуси билан Мустақиллик байрами арафасида Хўжайли туманининг 2400 йиллик узоқ тарихига оид тарихий девор қад ростлаган эди. “Хўжайли оқшоми” романтик мусиқий асари айнан шу жойда тасвирга олинган.

Е.Қаноатов, ЎзА