ЎзАнинг Қорақалпоғистон бўйича шарҳловчиси Қаноатов Есимхон янги лойиҳага қўл урди.
У доим Орол денгизи, Мўйноқ, Устюрт, умуман, туризм мавзуларида қалам тебратиб келади. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу материал муаллифнинг Оролбўйига қилган саёҳати асосида тайёрланган.
«Орол денгизининг ажойиб манзаралари» деб номланмиш мазкур лойиҳада Орол денгизи ҳамда Устюрт платосининг бетакрор гўзалликларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.