Мазкур лойиҳа Венгриянинг Eötvös Loránd University билан ҳамкорликда “Ўзбек тили ва адабиётининг хориждаги тарғиботи, Aлишер Навоий асарларининг инглиз тилига таржималари масаласи” мавзусида олиб борилади.
Лойиҳа “ERASMUS+ International Credit Mobility Programm” йўналиши асосида 2020-2023 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, лойиҳада Европа университетларидаги “Марказий Осиёни ўрганиш (Central Asian Studies)” бўлимларида ўзбек тили ва адабиёти курсларини ташкил этиш, Aлишер Навоий асарларини инглиз тилига таржима қилиш каби масалалар ҳам қамраб олинган.
Лойиҳанинг Ўзбекистондаги координатори – филология фанлари доктори Зулхумор Мирзаева. Лойиҳа ўзбек тили ва адабиётининг хориждаги тарғиботи, Навоий асарларининг инглиз тилига таржималари масаласига, Aлишер Навоий ижодини жаҳон университетларида ўқитиш ва улар учун қўлланмалар яратишга бағишланган.
Таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳа ҳазрат Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг миқёсда нишонлаш арафасида ва она тилимизнинг жаҳондаги нуфузини оширишга қаратилган ҳаракатлар палласида халқимиз учун муносиб совға бўлди.