«Uzbekistan Airways» Москвадан репатриация қатновларини амалга оширади

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Россиядаги юртдошларимизнинг Ўзбекистонга қайтиб келиши учун қулай шароит яратиш мақсадида «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Москва шаҳридаги Внуково аэропортидан Андижон, Урганч, Бухоро, Термиз, Самарқанд, Фарғона, Наманган шаҳарларига 5 – 10 октябрь кунлари қуйидаги йўналишларда репатриация қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда (Парвоз соатлари маҳаллий вақт билан кўрсатилган):

5 октябрьHY3622 Москва – Андижон 09:40/15:55

HY3616 Москва – Урганч 21:40/03:15

6 октябрь

HY3608 Москва – Бухоро 08:10/14:05

HY3610 Москва – Термиз 21:00/03:15

7 октябрь

HY3606 Москва – Самарқанд 09:20/15:20

HY3616 Москва – Урганч 20:35/02:10

8 октябрь

HY3628 Москва – Фарғона 07:05/13:20

HY3628 Москва – Самарқанд 21:00/03:00

9 октябрь

HY3622 Москва – Андижон 08:50/15:05

HY3608 Москва – Бухоро 20:50/02:45

10 октябрь

HY3620 Москва – Наманган 07:50/14:10

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ушбу қатновлардан фақат COVID-19 ПЗР – тестининг (ПЗР тести қатновдан 72 соат олдин амалга оширилиши керак) манфий натижаси ҳақидаги маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фойдаланиши мумкин. ПЗР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди.

 

ЎзА