Коронавирусга чалиниш ҳолатини қисқа фурсатда аниқловчи экспресс-тест яратилди

Италиялик олимлар коронавирусга чалиниш ҳолатини уч дақиқада аниқловчи экспресс-тест яратишди.

“ASNA” агентлиги маълумотига кўра, янги тест ишланмаси Лобардия вилоятининг Мерата шаҳридаги компания ва Саннио университети ҳамкорлиги самараси сифатида тақдим этилган.Тест мижознинг сўлагидан олинган намуна асосида ўтказилади ва бу жараённи тезлаштирилувчи омиллар фаоллигига имкон беради.Маълумот учун, айни пайтда Италиядаги Ладзаро Спаллансани номли юқумли касалликлар Миллий институти лабораториясида ҳам сўлак орқали коронавирусни аниқлаш бўйича экспресс-тест синовлари ўтказилмоқда.

 

ЎзА