Ишлаб чиқариш кўпаймоқда

Паррандачилик
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги “EKO AGRO KAPITAL” масъулияти чекланган жамияти паррандачилик йўналишига ихтисослашган бўлиб, бу ерда етиштирилган маҳсулотлар Хоразм вилояти, Нукус шаҳри ва Тўрткўл туманига етказиб берилади. 
Германиянинг “BIG DUTCHMAN” компанияси технологияси асосида 56200 бош паррандага мўлжалланган янги линиянинг ишга туширилиши билан корхонада жами 100 минг бош товуқ сақланмоқда. Янги линия автоматик равишда кунига уч маҳал паррандаларга ем етказиб беради. Корхонада 33 та иш ўрни мавжуд бўлиб, режага киритилган объектлар ишга тушса, иш ўрнини янада кенгайтириш белгиланган.
photo_2020-09-03_18-34-20.jpg
Корхона 245 гектар экин майдонига эга. Ем- хашак базасини яратиш бўйича ердан унумли фойдаланиш йўлга қўйилди. Парранда озуқасининг асосий таркиби буғдой ҳисобланади. Ҳозир ишлов берилган жойларга буғдой экиш мўлжалланмоқда.
– 2020-2022 йилларда янги инкубацион цехларни ишга тушириш ва ишлаб чиқаришни 2,5 баробарга оширишни йўлга қўймоқчимиз, – дейди корхона иш бошқарувчиси Рустам Сейтимбетов. – Иқтисодий ўсишнинг янги нуқталари ишга тушиши билан маҳаллий даромаднинг ошиши кузатилади. Бу эса, ўз навбатида, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА