Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармасининг янги биноси қурилиши бошланди

Нукус шаҳрида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фарходжон Шерматов Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармасининг маъмурий биноси қурилиши билан боғлиқ жараённи кўздан кечирди ҳамда қурилиш ишларига рамзий старт берди.

Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, шу йилнинг май ойида Нукус шаҳри марказида “Nukus city” шаҳарчасининг қурилиши туфайли Қорақалпоғистон кўчаси 11-уйда жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармасининг маъмурий биноси вақтинча бошқарманинг чақирув участкаси жойлашган ҳудудга кўчирилган эди.

photo_2019-02-18_16-56-03.jpg

Мудофаа ишлари бошқармаси биноси қурилиши учун Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджетидан 5,950 миллион сўм маблағ ажратилиб, тендер савдолари якунлари бўйича қурилиш ишлари “Golden star” МЧЖ томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Смета-лойиҳа ҳужжатларига кўра, Мудофаа ишлари бошқармаси 3 қават ҳамда ертўладан иборат бўлиб, замонавий андозада барча қулайликларга эга бўлган 70 дан зиёд хизмат хоналарини ўз ичига олади.

 

ЎзА