Шахсий автомашиналарда вилоятлараро саёҳатга чиқишга рухсат борми?

Кунлар исиб боргани сайин шаҳар аҳолиси чекка тоғ ён бағрларига саёҳатга чиқишга ошиқади. Тоғли, салқин ҳудудларда маҳаллий туризм жонланади. Ҳозирги пандемия даврида одамларга шахсий автомобилларида қўшни вилоятларга саёҳатга чиқишга рухсат этиладими?
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги 26-сонли йиғилиш баёнига кўра, шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги белгиланган. Бироқ, Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно. Бу ҳақда Uzbektourism.uz​ маълум қилган.

 

ЎзА