Илм аҳли учун мос шароит

Пойтахтимиздаги Талабалар шаҳарчасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси асосида олим ва педагоглар учун қуриб фойдаланишга топширилган турар жой биноларида фаровон турмуш учун барча шароит яратилган.

Мазкур 6 та 9 қаватли уйда 216 та хонадон жой олган бўлиб, улар жиҳозланган ҳолда ўз эгаларига топширилди.

Турар жой биносининг деворлари энергия тежовчи материаллар билан қопланган. Ҳар бир хонадонга алоҳида иситиш мосламалари ўрнатилган. Уй атрофида болалар ўйингоҳлари, спорт майдончалари, автотураргоҳлар барпо этилган.

photo_2020-06-15_20-10-33.jpg
photo_2020-06-15_20-10-26.jpg
photo_2020-06-15_20-10-30.jpg

 

Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА