Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш масалаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, Давлат тест маркази директори М.Каримов, халқ таълими вазири Ш.Шерматов иштирок этди.
Таъкидланганидек, бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида 7 тоифадаги ёшларга имтиёз берилди.
Жумладан, ногиронлиги, ҳарбий қўмондонлик тавсияномаси бўлган ёшлар, ҳарбийлар, ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминлаган тоифадаги хотин-қизлар, Фарғона вилояти Сўх тумани ёшлари учун жами 8 минг 694 имтиёзли шартларда давлат гранти берилган.
Тест синовларини 1 августдан бошлашга қарор қилингани айтилди.