БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш яқинда Пхеньян билан Сеул ўртасидаги алоқалар узилганидан афсусда эканини маълум қилди. Антониу Гутерреш АҚШ, КХДР ҳамда Жанубий Кореяни Корея яриморолининг тўлиқ денуклеаризация қилинишига эришиш учун мулоқотларни қайтадан бошлашга чақирди, деди брифингда бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик.
“Бош котиб кореялараро алоқа каналлари КХДР томонидан ўзиб қўйилганидан қаттиқ таассуфда. Бундай алоқа каналлари тушунмовчиликлар ёки хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради”, – деди Дюжаррик.
Тўртинчи июнда Корея меҳнат партиясининг марказий қўмитаси бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари, КХДР раҳбарининг синглиси Ким Ё Чжон Жанубда яшаётган шимолий корея қочоқларининг Шимолий Кореяга қарши варақалар тарқатаётганини қоралаб баёнот берган эди. Ўшанда Шимолий Корея вакили агар Сеул ушбу бузғунчиликларга қарши жиддий чора кўрмаса Кэсондаги Жанубий Кореянинг саноат мажмуасини бузиб ташлашини маълум қилди. Қолаверса, у Шимол ва Жанубнинг ҳарбий келишувидан чиқиши муносабати билан биргаликда очган идорасини ҳам ёпиб ташлаш ҳақида таҳдид қилган.
Ушбу баёнот тарқатилгандан кейин бир кун ўтиб Жанубий Корея билан муносабатларга жавобгар бўлган Корея меҳнат партияси марказий қўмитасининг бирлашган фронти бўлими расмий вакили журналистларга Ким Ё Чжоннинг кўрсатмаларини бажаришга киришилгани ҳақда маълум қилди. Унинг таъкидлашича, биринчи бўлиб биргаликдаги алоқа офиси ёпиладиган бўлди. Хабарда 9 июндан бошлаб Жануб билан алоқаларнинг барча йўлаклари, жумладан, ҳарбий алоқа каналлари ҳамда икки давлат олий раҳбарияти ўртасидаги махсус алоқа йўлаги ҳам ёпилгани айтилмоқда.

ЎзА