Бўлажак «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» вазирлар учрашуви тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2020 йил 12 июнь куни видеоконференсалоқа шаклида бўлиб ўтадиган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» вазирлар учрашувида иштирок этади.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли соҳаларда «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» мулоқотини мустаҳкамлаш, жумладан пандемия шароитида алоқаларни фаоллаштириш билан боғлиқ кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар.

Учрашувда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўлланилаётган амалий чораларга алоҳида эътибор қаратилади.

 

ЎзА