“Чиройли” авторақамларнинг тоифалари ҳамда нархлари ўзгарди

Ҳукумат қарори билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» телеграм канали хабар бермоқда.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, “чиройли” рақамлар 6 та тоифага ажратилди (илгари 3 та тоифа эди).
photo_2020-06-04_20-01-48.jpg

Шунингдек, айрим “чиройли” рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ҳам ўзгарди.

Хусусан, 333, 444, 666, 999 рақамлар комбинацияси 1-тоифадан 2-тоифага ўтказилган бўлса, 003, 004, 006, 008, 009, 030, 040, 303, 400, 404, 600, 900, 909 каби рақамлар 2-тоифадан 3-тоифага ўтказилди.

Тошкент шаҳридаги 2-тоифа рақамларининг бошланғич нархи агар улар ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (илгари 40 баравар), бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари (илгари 50 баравар) этиб белгиланди.

 

ЎзА